Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ИКТ и телеком > События... > Неделя ИКТ в Узбекистане
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>


Результаты опроса: UZ домени ҳақида энг яхши мақолага овоз беринг
“UZ” домени – умуммиллий бойлигимиз. (Лутфилло Турсунов) 2 13.33%
“UZ” домен зонасининг ривожланиши: ютуқ ва камчиликлар. (Хусан Кабулов) 7 46.67%
“UzNet” виртуал оламига хуш келибсиз! (Илҳом Тешабоев) 0 0%
gov.uz ўрнига dav.uz! (ёҳуд давлат домен номлари тизими). (Самандар Атоев) 5 33.33%
UZ доменида тил ва ПР масаласи. (Бинафша Каландарова) 1 6.67%
Голосовавшие: 15. Вы ещё не голосовали в этом опросе

Закрыто

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 14.08.2008 19:34   #31  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Behzod Saidov
Оффлайн
Сообщений: 1,088
+ 739  628/355
– 11  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для Behzod Saidov с помощью Skype™Аккаунт на Twitter
Цитата:
Сообщение от Teem Gazeev Посмотреть сообщение
Провайдер? От англ. Provider - снабженец? Дядя, вот скажи мне, где появился Интернет? Правильно, в Америке. Ну ЕСТЬ ЖЕ ПРОСТОЕ АНГЛИЙСКОЕ СЛОВО PROVIDER, так зачем же переводить его? НУ НЕТ НИ В РУССКОМ, НИ В УЗБЕКСКОМ, НИ В УКРАИНСКОМ, НИ В ТАДЖИКСКОМ НИ В КАКОМ ДРУГОМ ЯЗЫКАХ слова провайдер, которое бы точно передавало бы смысл. Ну нет - так просто все берут и пользуются. Нет, ***, нам надо изобретать свой велосипед - "roʻyxatga oluvchi". Вдумайтесь, как это звучит и какой дословный смысл.
Teem Gazeev, yuqoridagilarni yozishdan oldin Oʻzbek tilni biladigan biror kishidan gapimni maʻnosini soʻrasangiz boʻlardi... Men u yerda "provayder" oʻzbekchada "roʻyxatga oluvhi" boʻladi deganim yoʻq. Domenlarni provayderlar emas, registratorlar yaʼni roʻyxatga oluvchilar roʻyxatdan oʻtkazadi demoqchi edim. Undan keyin man sizni amakingiz emasman. Menga bunday murojaat qilmang.
"+" от:
Старый 22.08.2008 10:30   #32  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Mukaddam Abdurazzakova
Оффлайн
ГУП "ALOQALOYIHA"
экономист
Сообщений: 149
+ 166  65/37
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Mukaddam Abdurazzakova с помощью ICQОтправить сообщение для Mukaddam Abdurazzakova с помощью Skype™
Ҳурматли форум қатнашчилари!
Танлов тугашига оз муддат қолди, лекин фаоллик сезилмаяпти.
Фаолроқ қатнашинг ва ғолиб бўлинг.
__________________
Мужчины любят красивых и недоступных… Пойду накрашусь и …. запрусь в сейфе!
Старый 09.09.2008 13:53   #33  
Аватар для Kabulov H.
Оффлайн
Программист
Сообщений: 2
+ 0  8/1
– 0  0/0

Uzbekistan
UZ. Домен зонасининг ривожланиши: ютуқ ва камчиликлар

Ахборот технология ва хусусан Интернет ўзаро ахборот алмашинувида, жамиятни ахборотлаштиришда ва иқтисодиётда кенг имкониятлар очади.
Ўзбекистон ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, Интернет тармоғини ривожлантириш, ҳаётнинг барча соҳаларида ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда жаҳон ахборот ҳамжамиятига киришга интилмоқда.
Жамиятни ахборотлаштиришда миллий Интернет сегменти .UZ доменида ахборот ресурсларини ривожлантириш муҳим ўрин эгаллайди. Бу ахборотлаштириш жараёнларни тезлаштириш, иқтисодиёт ва жамиятнинг барча соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга кўмак беради. Бундан ташқари .UZ домени - бу жаҳон ахборот ҳамжамиятида ўзига хос давлат рамзи ҳамдир.
UZ. Домен зонасини ривожлантириш, таҳлил этиш ва тартибга солишда унинг маъмурий бошқаруви муҳим ўрин эгаллайди.
[FONT=Times New Roman]UZ миллий домени бошқаруви ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, у 1995 йилнинг апрелида ташкил топган бўлиб, унинг маъмурий бошқарувни дастлаб Германиядаги “Euracom Equipment GmBH” компаниясининг Ўзбекистондаги вакили "Tomas" фирмаси амалга оширган.
Исмларни ва рақамларни рўйхатдан ўтказиш бўйича Интернет Корпорацияси ва Интернет адрес муҳтини бошқаруви (IANA) қарорига мувофиқ 2003 йил 27 мартдан Ўзбекистонда юқори даражадаги UZ доменинг маъмурий бошқарувини Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қошидаги компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва тадбиқ этиш маркази UZINFOCOM томонидан амалга оширилади.
UZINFOCOM Маркази мутахассисларининг таъкидлашларича, Марказнинг асосий мақсади – UZ. домени зонасидаги ахборот ресурсларни кенгайтириш ва домен зонасининг ривожланиши учун қулай шароитни яратишдан иборат.
Бунинг учун Марказ томонидан рақобат муҳитини яратиш, домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва узайтириш талабларини соддалаштириш ва енгиллаштириш, нархларни пасайтириш, хизмат сифатини ошириш, рўйхатдан ўтказиш хизматларини марказлштиришга қарши чора тадбирлар кўрилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида домен номларини рўйхатга олувчи ташкилотлар сони ошди ва хизмат ҳақи камайди. Мисол учун, 2003 йилда доменни рўйхатдан ўтказиш хизматини фақат "Tomas" фирмаси кўрсатган бўлса, хозирги кунда UZ домени расмий регистраторларнинг сони 7 тани ташкил этади (Тоmаs, Amaliy Aloqalar Biznesi, Sarkor Telecom, Billur Com, TV-Inform, Arsenal-D и Simus), ўз навбатида домен номини рўйхатдан ўтказиш нархи 55 АҚШ долларидан 16 -25 АҚШ долларигача арзонлашди.
UZ доменида рўйхатдан ўтган доменлар сони 2008 йилнинг 20 августга келиб 7129 тани ташкил этди. Миллий домен зонасининг маъмури сайтида янгиланган статистик маълумотларига кўра йил бошида миллий доменда 5766 домен номлари мавжуд бўлган. Йил бошига нисбатан ўсиш 23.8% ни ташкил этди.
Бундай ўсишни кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ошиши ва домен номини рўйхатдан ўтказиш жараёниниг яхшиланиши билан боғлаш мумкин
Бу йил UZINFOCOM Маркази кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш учун янги хизматлар турини жорий этди. Бу домен номлари бошқарувчиларига домен номининг рўйхатдан ўтиш муддати тугагани хақида почта хабарларини жўнатиш хизматидир. Ушбу хизмат домен эгалари томонидан домен номини қайта рўйхатдан ўтказиш натижасида йўқолишини олдини олиш мақсадида, мос равишда 3 марта домен номини рўйхатдан ўтказиш муддати тугашига 60,30 ва 10 кун қолганда юборилади. Қулайлик учун хабарлар 3 тилда юборилади – рус, инглиз ва ўзбек тилларида.
Бундан ташқари UZINFOCOM Маркази томонидан UZ домен зонасида регистраторлар кабинетини бошқариш учун бир қанча API функциялари яратилган ва ишга туширилган.
Ушбу хизмат UZ домен зонаси домен номлари регистраторлари шахсий маълумотларига тўғри ва юқори даражали чиқиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида домен номлари регистраторларига домен номларни рўйхатдан ўтказиш бўйича ўз хизмат доирасини ошириш имконини беради. Баъзи регистраторлар мижоз учун иловаларни яратишни бошладилар, бу эса тез кунда домен номлари бошқарувчиларининг шахсий кабинетларини ишга тушириш имконини беради. Бу ерда улар рўйхатдан ўтган мижозлар параметрларини шахсан бошқариш имконига эга бўладилар.
Марказ томонидан UZ доменида ахборот ресурсларни ривожлантириш учун кенг тадбирлар, жумладан акция, танлов ва х.к.лар ўтказилиб келинмоқда Чунончи, ўтган йили “Ижтимоий химоя йили” муносабати билан “UZ домен зонасида сенинг номинг” мавзусида акцияси ўтказилди
Акциянинг мақсади 2 даражадаги домен номларини рўйхатдан ўтказишни арзонлаштириш ва жисмоний шахсларга - Ўзбекистон фуқароларига домен номини сотиб олишда қулайликлар яратишдан иборат. Акция 2007 йил октябридан 2007 йил 31 декабргача, 2 ой давом этди.
Акциянинг шартлари қуйидагича бўлган:
- Рўйхатдан ўтказишнинг нархини регистраторларни ўзи белгилайди, лекин рўйхатдан ўтказиш нархи Марказий Банк курси бўйича 9,95 АҚШ долларидан ошмаслиги керак;
- Акциянинг хар бир иштирокчисига фақат битта домен номини рўйхатдан ўтказиш имконияти;
- Акция иштирокчисининг истагига кўра акция давомида хар бир рўйхатга олинган домен номи учун ижтимоий таълим ZiyoNET тармоғида 12 ой муддат учун бепул веб хостинг хизмати таклиф этилган
Юқоридаги шартлар фақат акция давомида рўйхатга олинган домен номларига тегишли бўлган.
[FONT=Times New Roman]Ўтказилган акция натижасининг статистик маълумотлари айнан акция давомида домен номларини рўйхатга олишда энг катта ўсиш бўлганлигини кўрсатди (1-расм).




1.расм. UZдомен зонасидаги домен номларини рўйхатга олишнинг ўзгариш диаграммаси.
Uz домен зонасини сифатли ва оптимал бошқарувида UZ домен зонаси мъмурий бошқарувчисининг сайти - www.cctld.uz ҳақида алохида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. Сайтнинг асосий хусусиятлари унинг очиқлиги ва ахборотга бойлигидадир. Мисол учун, UZ доменининг рўйхатга олиш статистикаси очиқ бўлиб ундан эркин фойдаланиш мумкин. www.cctld.uz сайтининг статистика бўлимида .UZ зонасида актив ва активизация бўлишни кутаётган домен номларининг умумий сони, доменларни кун, чорак, жорий ва ўтган ойлар бўйича рўйхатга олиш динамикаси, янги ва ўчирилган доменлар ҳамда бошқа кўрсаткичлар бўйича турли маълумотларни тез ва осон билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, регистраторлар, резидентлар ва норезидентлар бўйича, регистраторлар рейтинги ва регистаторлар бўйича янги доменлар хақидаги маълумотларни кўриш мумкин.
Сайтдаги барча статистик маълумотлар мунтазам равишда янгиланиб турилади. Бундан ташқари сайтда қуйидаги рукнлар мавжуд бўлиб уларда ҳамиша фойдали ва долзарб маълумотларни топиш мумкин:
- “Янгиликлар” рукнида дунё бўйича домен зонаси янгиликлари ёритилади (янгиликлар ҳар куни янгиланиб турилади);
- “Регистраторлар” рукнида хамма регистраторларнинг манзилини ва регистраторлар бўйича статистик маълумотларни топиш мумкин
-“whois хизмати” бу хизмат ёрдамида домен хақида маълумотларни Интернет орқали билиб олиш мумкин
«Махсус доменлар» - бу ерда ICANN, давлат идоралари учун мўлжалланган доменлар ва географик доменлар тўғрисида маълумот олиш мумкин.
Ҳукуматимиз томонидан миллий ресурсларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг қабул қиниши ва мутассади ташкилотлар, UZINFOCOM Маркази ва регистраторлар томонилан амалга оширилаётган ишлар кўрилаётган чор-тадбирларга қарамасдан ўсиш суръати ошаётган бўлса ҳам, UZ домени зонасидаги доменлар сонини катта деб бўлмайди. Бунга асосий сабаб қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин:
- Интернетдан фойдаланувчилар, айниқса хўжалик юритувчи субъектлар, бизнес вакиллари веб-сайтларнинг аҳамияти ва фойдасини яхши тушунмаганлиги;
- Интернетдан фойдаланиш нархининг нисбатан қимматлиги;
- Веб-сайтларни яратиш муаммолари, жумладан веб-сайтни яратиш нархининг қимматлиги. Мисол учун, динамик ва ҳозирги замон талабига жавоб берувчи сайтни яратиш 2-3 млн.сўм туради. Бундай маблағни тўлаш хўжалик юритувчи субъектлар учун малол келади, жисмоний шахслар ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади
- Домен номаларини рўйхатга олиш нархининг арзонлашганлигига қарамасдан (21 минг -35 минг сўм) унинг нисбатан қимматлиги ва қимматлиги ва домен номини узайтириш учун ғар йили яна қўшимча 13 минг сўм тўлаш кераклиги;
- Миллий ресурслар, айниқса ёшлар учун мўлжалланган ресурсларни кенгайтиришга қаратилган тадбирларнинг камлиги.
Ўйлаймизки, юқорида айтилган камчиликликлар эътиборга олинса UZ зонасидаги доменлар сони янада кўпаяди, бу эса ўз навбатида республикамизда ахборот-коммуникация технологияларни янада ривожланиши учун ёрдам беради


Кабулов Хусан
Старый 09.09.2008 16:56   #34  
Аватар для Teem Gazeev
Оффлайн
Сообщений: 330
+ 174  231/104
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kabulov H. Посмотреть сообщение
Ахборот технология ва хусусан Интернет ўзаро ахборот алмашинувида, жамиятни ахборотлаштиришда ва иқтисодиётда кенг имкониятлар очади.

Великолепно!!! Замечательно!!!! Отлично!!!! Образцовая статья!

Цитата:
Текст в статье должен быть слитным. Абзацы - огромными. Предложения должны быть длинными - как у Льва Толстого. Ключевые фразы внутри абзаца надо обязательно выделять жирным шрифтом или курсивом. Иначе пользователь не сможет отличить ключевую фразу от неключевой. Автор, например, курсивом выделяет те места, где читателю позволяется пополемизировать с ним. Выделение курсивом спорных утверждений значительно облегчает диалог с читателем, так как тому ясно дают понять, ГДЕ и с ЧЕМ ему можно спорить.

Больше цитат! Непроходим в интернете путь без латинского языка!
Цитата:
Чем больше данных мы запихаем в диаграмму, тем лучше. Плевать на размеры. Если диаграмма не умещается на экране - это только плюс! Она не останется незамеченной и гарантированно привлечёт внимание всех, кто читает статью или форум.

Диаграмма должна иметь короткое и ёмкое название, ничего не говорящее о содержимом диаграммы (это помогает сконцентрировать внимание пользователя на этом самом содержимом).

Использование различного вида заливок (для того, чтобы легко можно было отличить один столбец от другого).

Узоры двух соседних столбиков должны отличаться. Особенным шиком будет сочетание узоров "ёлочка" с разным направлением штриховки и шотландки с инверсным сочетанием цветов.

Использование градиентных заливок. Только начинающие авторы используют простую горизонтальную заливку. Настоящие профи предпочитают диагональную...

Относительная шкала - вот ключ к понимаю физического смысла результатов. Те, кто использует шкалу от нуля, грузят читателя лишней информацией, так как все различия между различными устройствами заметны только на самых кончиках столбиков!

Обязательно нужно сопровождать каждый столбик его "численным" значением. Причём, приводить результат нужно обязательно за внешней границей столбика и обязательно в вертикальной плоскости! Этот нехитрый приём помогает лучше запомнить цифру, так как чем сложнее было добыть информацию, тем лучше её человек запоминает - научно доказанный факт.

Точно так же (вертикально) нужно размещать надписи для каждого столбика - это позволяет прочно связать название столбика, его цветовое решение и результат у правой границы столбика.

В каждой диаграмме должна быть легенда. Даже если вы подписали каждый столбик, легенда в диаграмме должна быть! Даже у нашего президента есть легенда... Размещать легенду нужно каждый раз в новом месте внутри диаграммы, чтобы Вас не обвинили в схематичности и шаблонности.

Внутри диаграммы нужно использовать минимум три шрифта. Один - для заголовка, второй - для названий столбиков и результатов, третий - для надписи на шкале.

Никогда не заполняйте тег ALT у картинок и диаграмм. Это отвлекает читателя от созерцания идеально сбалансированной картинки, ведь все браузеры выводят текст тега ALT по-разному. И, конечно, на заполнение тега не нужно тратить бесценное время автора. Всё, что он хотел сказать - написано на диаграмме.

Снабжайте диаграммы логотипами сайта, чтобы не дать пиратам удовольствия украсть бесценное полотно и подписать его своим логотипом. Идеальный вариант - ставить Ваше фирменное клише... Плевать, что размер картинки существенно возрастёт - зато всем сразу будет видно, кто автор и откуда картинку "позаимствовали".

Используйте только диаграммы, выполненные на Flash! Все настоящие авторы делают это каждый день! А некоторым удаётся сделать это два или даже три раза за день! Flash - идеальный формат! Его поддерживают все браузеры, он кросс-платформенный и т.п. Плюс "жадные дети" ((с) Гоблин) вынуждены будут отключить свои баннерорезки...

Никогда не оптимизируйте графику! Современные веб-сервера имеют встроенную систему потокового сжатия файлов, которая глючит на "оптимизированных" картинках, что ведёт к увеличению траффика!

При соблюдении вышеописанных правил можно быть уверенным в том, что вашу диаграмму читатель запомнит. А это, собственно, нам и нужно было.
Цитата:
Хотел было сказать, что все эти правила написал я, но оказывается, мои мысли уже записал кто-то другой. Привожу ссылку (никогда так не делайте, никогда ни на кого не ссылайтесь! Даже если диаграмма содержит русские слова, явно выдернутые откуда-то): http://www.fcenter.ru/online.shtml?a...re/other/12599
Старый 09.09.2008 18:07   #35  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Behzod Saidov
Оффлайн
Сообщений: 1,088
+ 739  628/355
– 11  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для Behzod Saidov с помощью Skype™Аккаунт на Twitter
Цитата:
Сообщение от Kabulov H. Посмотреть сообщение
Акциянинг шартлари қуйидагича бўлган:
- Рўйхатдан ўтказишнинг нархини регистраторларни ўзи белгилайди, лекин рўйхатдан ўтказиш нархи Марказий Банк курси бўйича 9,95 АҚШ долларидан ошмаслиги керак;
- Акциянинг хар бир иштирокчисига фақат битта домен номини рўйхатдан ўтказиш имконияти;
- Акция иштирокчисининг истагига кўра акция давомида хар бир рўйхатга олинган домен номи учун ижтимоий таълим ZiyoNET тармоғида 12 ой муддат учун бепул веб хостинг хизмати таклиф этилган
Юқоридаги шартлар фақат акция давомида рўйхатга олинган домен номларига тегишли бўлган.
Камида 5 та ҳарф бўлиши керак деган шарт ҳам бор эди адашмасам...

Имло хато. Кейин, 13 минг сўм қайси регистраторда экан?

Цитата:
Сообщение от Kabulov H. Посмотреть сообщение
- Домен номаларини рўйхатга олиш нархининг арзонлашганлигига қарамасдан (21 минг -35 минг сўм) унинг нисбатан қимматлиги ва қимматлиги ва домен номини узайтириш учун ғар йили яна қўшимча 13 минг сўм тўлаш кераклиги;
Реклама и уведомления
Старый 19.09.2008 11:39   #36  
Pre Open ID Group
Аватар для Ilhom Teshaboyev
Оффлайн
OOO Saflor
преподаватель
AKA:milsum
Сообщений: 260
+ 48  91/57
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Ilhom Teshaboyev с помощью ICQОтправить сообщение для Ilhom Teshaboyev с помощью YahooОтправить сообщение для Ilhom Teshaboyev с помощью Skype™LiveJournal
“UzNet” виртуал оламига хуш келибсиз!

Интернет – ХХ аср мўъжизаси, унинг виртуал оламига хуш келибсиз! Шу вақтгача бу ҳақда маълумотга эга эмасмисиз, нега? Шошилинг! Интернет – ҳозирги замоннинг янгитдан очилган “Америкаси”. Ким орқада қолиб кетса, кейин виртуал дунё тараққиётига етолмайди. Айниқса, Интернет “ерларининг” тақсимига кечикиб қолсангиз, кейин қимматроқ ва қийинроқ эгаллашга тўғри келади.
Интернет – инсоният қабул қилишининг янги ўлчами. Уни эгаллаш бир томондан осон, иккинчи томондан мураккаб. Унинг осонлиги шундаки, дастурларнинг энг осони “Internet Explorer” билан фойдаланишни билсангиз кифоя. Интернетни кезиш, барча хизматларидан фойдаланиш учун бу дастур етарли. Унинг мураккаблиги, биринчидан, Интернет хизматларидан фойдаланиш учун алоҳида билим ва малака талаб қилинади, иккинчидан, тармоқдаги хизмат ва маълумотлар асосан ҳорижий тилларда берилган. Ўзбек тилида жорий қилинган хизматлар, нашр қилинган маълумотлар ҳозирча кўп эмас. (Масалан, умумжаҳон энциклопедияси (http://wikipedia.org) -да инглиз тилидаги мақолалар сони икки ярим миллион дан ошиб бораётганда, ўзбек тилида бор йўғи олти минг атрофида мақола нашр қилинган).
Мавжуд ҳаётдаги бор нарсалар Интернетда – умумжаҳон компьютер тармоғида ҳам мужассам. Уни мукаммал эгалласангиз:
  • хат ёзиб, жавобини сонияларда оласиз;
  • танишиб, давра суҳбатлар қурасиз, семинар, конференцияларда қатнашасиз;
  • сиртқи ўқув юртларда таълим оласиз;
  • тил ўрганиб, ҳорижий матнларни таржима қиласиз, луғатлардан фойдаланасиз;
  • ажойиб умумжаҳон энциклопедияларидан фойдаланасиз;
  • китоб, газета ва бошқаларни ўқийсиз, уйингизда дунё кутубхонаси бўлади;
  • уйингизда ўтириб бизнес ва ижод билан шуғулланасиз;
  • пулли ва пулсиз амаллар бажарасиз;
  • дунёга саёҳат қиласиз;
  • виртуал (хаёлий) ҳаётга кирасиз;
ва ҳоказо.
Хуллас, Интернетда ҳам ҳаётдагидек барча воқеа ва ҳодисаларда иштирок этишингиз мумкин.
Тармоқда манзиллар кўп қаватли домен (инг: domain - вилоят). тизимига қурилган. Интернетда ҳудди борлиқдаги давлатларга ўхшаш виртуал кенгликлар ҳам мавжуд. Улар умумий мавзулар ёки географик жойлар бўйича номланади.
Географик доменлар одатда икки ҳарфдан иборат:
  • ru – Россия;
  • ua – Украина;
  • uz – Ўзбекистон;
  • ca – Канада;
  • us – АҚШ.
ва ҳоказо.
Домен ичида ҳам ҳаётдагидек маълум бир жойни сотиб ёки ижарага олиш, ўзи учун вакиллик очиш мумкин. “Uz” зонаси ҳали жуда ёш, ривожланиш бўсағасида. Бизнинг Интернетдаги Ватанимиз – “uz” домени (номли фазо) ва Интернетнинг бу қисми “UzNet” деб аталади. Шундай экан, ватанимизни жаҳонга танитайлик ва янада яшнатайлик.
Оддий Интернет фойдаланувчиси сифатида ўзимнинг тажрибаларим билан ўртоқлашиб, қўлдан келганича “uz” доменини ёритишга ҳаракат қиламан.
Виртуал фазога кирганимда биринчи иш – электрон почтани текшираман. “UzNet” -да хат ёзиб электрон почтадан фойдаланиш учун http://doda.uz порталида http://mail.doda.uz хизматидан фойдаланаман. Бу ерда хатлар учун 50 Мб жой берилади, бу албатта кўп эмас, лекин хизмати доим ишончли ишлаб келмоқда. Энг қулай тарафи тез очилади ва ишлайди. Келган хатларни қараб чиқиб, керакликларини қолдириб, нокеракларини ўчириб ташлайман.
Янгиликларга қизиқиш менда азалдан одат, умуман, бу эркак кишиларга хос мойиллик дейишади. “UzNet”-да янгиликларни тезда билиб олиш учун http://banya.uz сайтидан фойдаланилади. Бу саҳифани очсангиз бир варақнинг ўзида барча қизиқарли сайтлардан, энг янги нашр қилинган маълумотлар сарлафҳаларидан хабар топасиз. Қизиқтирган янгилик сарлафҳасига чертсангиз, маълумотни берган сайтга ўтиб кетасиз. Кейин “banya” –га қайтиб, “UzNet” денгизида сузиб юришни давом эттиришингиз мумкин, бундай ҳолатни “серфинг” деб ҳам аташади. Дарвоқе, бу ажойиб сайтда “RuNet” (Россия тармоғи) янгиликлари билан ҳам танишса бўлади.
Лекин, янгиликларни кўп ўқисангиз тез толиқиб қолишингиз мумкин, шунда ҳордиқ олиш учун тармоқдаги роботлар билан эмас, тирик жонлар билан суҳбат қурсангиз айни муддао. “UzNet” -нинг энг сара мутахассислари учрашиб, фикр алмашиш жойи http://uforum.uz ҳисобланади. Бу мажлисга кириб, ҳозирда ахборот технологияларининг энг долзарб масалалари билан танишиш мумкин. Энг завқланадиган жойи – мутахассисларнинг баҳс ва мунозаларини кузатиб, кези келганда қатнашиб, ўзингизнинг фикрларингизни билдиришингиз мумкин. Ҳақиқий сўз эркинлиги шу ерда жорий қилинган, хоҳлаган фикрингизни билдирасиз, аммо сўзларингизга жавоб берасиз, чунки “ёзилган” сўз – отилган ўқ! Умуман, ҳар бир фойдаланувчи мажлисда қатнашиши, савол бериши, жавоб ёзиши мумкин. Саволлар турлича бўлиши мумкин, асосийси – мавзуга тўғри келиши, мулоқот этикасига мувофиқ бўлиши зарур.
Республикамизнинг йирик шаҳарларида дунёга номи чиққан компаниялар мажлис-намойишлар ўтказади. Бундай мажлисларда энг юксак технологиялар билан таништириб, мажлис якунида совғалар улашиб, ширин таомлар тортиқ қилишади. Бундай жойни топиш учун http://pc.uz сайтига кириш кифоя. Сайтнинг янгиликлар бўлимида тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар берилади ва энг муҳими, мажлис-презентацияда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш “боғлари” кўрсатилади. Бундан ташқари, сайт мухбирларидан мақолалар, ҳусусий эълонлар, савдо фирмаларининг нарх-наволаридан хабар топишингиз ҳам мумкин.
Ахборот технологиялари соҳасидан ҳақиқий сифатли мақолага ташна бўлсангиз http://infocom.uz сайтига киринг. Бу Ўзбекистон компьютер технологиялари ишқибозларининг энг севимли сайти десам муболоға бўлмаса керак. Бу сайтнинг афзаллиги – кўп тилларда юритилиши, шулар қатори жонажон она тилимизда ҳам мавжуд.
Ҳа айтганча, муҳим масала, бугун ёки эртага бизни қандай об-ҳаво кутяпти саволига http://weather.afisha.uz жавоб беради. Жойида айтиш мумкин, сайтнинг об-ҳаво маълумотлари жудаям аниқ ва кўпинча тўғри келади. Бундан ташқари, сайт санъат ва маданият ҳақида маълумотларга жуда бой.
Энди масала: ўзбек халқи орасида одат бўлиб қолган, дўстлар учрашиб, ойда бир марта ош қилиб ўтиришади. Энди фараз қилайлик, бирор сабаблар туфайли чойхона манзили ўзгарди. Қандай қилиб тез ва осон йўл билан биродарларингизга хабар етказишингиз мумкин. СМС юбориш имконияти анча мушкулингизни осонлаштириши мумкин, чунки “UzNet” -да асосий уяли компаниялар бепул ва қулай равишда СМСлар жўнатиш хизматларини йўлга қўйган. Шундай қилиб, масалани ечими – ошна-оғайниларингизнинг телефон руйхатини топасиз ва Билайн абонентларига:
http://beeline.uz/sms/sms.php ,
МТС абонентларига:
http://sms.mts.uz/sms.php
Перфектум абонентларига:
http://www.cdma.uz/index.php?action=sendsms
сайтлари орқали хабар берасиз.
Вақти келиб, иймонингизни бақувват қилмоқчи бўлсангиз http://islom.uz -га ташриф буюринг. Сайтнинг бошидаёқ намоз вақтлари кўрсатилган, рамазон тақвимлари муҳайё, барча вилоятлар учун намоз тақвимлари, қуръондан тафсифлар, ҳадислар, диний мақолалар нашр қилинган. Ажойб имконият: шахсан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўзларига савол бериб, жавоб олишингиз мумкин.
Интернетнинг донишманди – Евгений Скляревский билан суҳбатлашмоқчи бўлсангиз унда http://barbaris.uz сайтига марҳамат. Бу киши “UzNet” ҳақида кўп нарсани билади. Янги авлод “UzNet” юлдузлари билан танишаман десангиз Беҳзод Саидовнинг http://linux.zn.uz сайтига ташриф қилинг. Бу саҳифада Linux операцион тизими ҳақида энг сўнгги маълумотларни топишингиз мумкин.
Бир тех-хизмат устаси менга мурожаат қилиб, “Матиз” автомашинасининг китобини сўраганда, бу китобни http://knijka.uz –дан тез ва осон топиб берган эдим. Умуман, бу сайтда жуда кўп фойдали китоб ва журналлар нусхаси жойлаштирилган, айниқса, ахборот технологиялари бўйича 200 га яқин китоб мавжуд.
Мана ўқув юртларида ҳам ўқишлар бошланди. Кўз очиб юмгунча ўқувчилар чорак ва сессия топшириқларига етиб келишади. Ана шунда http://ref.uz сайти ёрдамидан фойдаланиш айни муддао. Чунки сайтда жуда кўп рефератлар нашр қилинган ва доимо янгиланиб, эндигина яратилган рефератлар киритилиб борилади. Бундан ташқари, бу ерда сайтнинг эълонлар хизмати ёрдамида хоҳловчилар ўзига репититор, ўқитувчилар эса ўзларига тингловчиларни топишлари мумкин.
“UzNet” -да асабларингиз, назарингиз дам олади, энг яхши томони бу ерда порнография суратлари, ортиқча реклама банерлари йўқ. Сайтларни очганингизда назарингиз яланғоч аёллар чиқиб қолишидан чўчимай, маълумотни бемалол қабул қилиши мумкин. Сайт мазмунлари асосли, билдирилган фикрлар равон, маъсулиятли равишда тақдим этилади. Умуман айтганда, маълумотлар жиддий, қисқа ва аниқ берилади. Ёлғон эълонлар, “спамер” ва фирибгарлардан бизнинг тармоғимиз ҳозирча холис.
Келажакда “UzNet”-да шундай маъсулиятли ва жиддийликини сақлаб қолиш тарафдори бўлиб, хизматларни, сайтлар сонини, матн мазмунларини янаям кенгайишини тилаймиз. Айниқса, пулли хизматлар кенгайиб, вилоятларга ҳам етиб келишини кутиб қоламиз. Ўйламанки, ҳозирда энг кераклиги – электрон тўловларнинг ривожланиши. Қани энди, масалан, “PayNet” хизматлари диёримизнинг барча хонадонларига кириб келса-ю ва оддий фойдаланувчи уйидан туриб, электр, газ, сув тўловларини Интернет орқали амалга оширса, тармоқ хизматлари барчага сув ва ҳаводек керак бўлиб қолар эди. Бу эса республикамизда Интернет фойдаланувчиларининг сонини кескин ўсишига сабаб бўлиб, дунё миқиёсида ҳам ривожланган мамлакатлар қаторига киришимизга яна битта омил бўлар эди.

Илҳом Тешабоев

Последний раз редактировалось Ilhom Teshaboyev; 19.09.2008 в 11:50.
Старый 20.09.2008 19:03   #37  
Real ID Group
Аватар для Samandar Atoev
Оффлайн
Jurist
Сообщений: 109
+ 27  66/33
– 0  0/0

Uzbekistan
gov.uz ўрнига dav.uz!

*Настоящая статья лучше читается в формате pdf (gov.uz v dav.uz.pdf)

gov.uz ўрнига dav.uz!
(ёҳуд давлат домен номлари тизими)

Давлат домен номлари тили

Амалиётдан маълумки кўпгина давлатларда ҳукумат ёки ҳукуматга тегишли бўлган ташкилотлар gov.** домен номидан фойдаланишади. Мана масалан gov.** домен номидан ҳукумат расмий портали сифатида фойдаланувчи айрим давлатлар:

gov.ru - Россия Федерацияси давлат органлари сервери

gov.au – Австралия ҳукумати ва бошқа давлат органлари, ҳамда маҳаллий бошқарув органларининг веб-сайтларига кириш имкониятини берувчи умумий давлат портали

gov.kg - Қирғизстон давлат Интернет портали

Аммо шахсий кузатишлар шуни кўрсатдики gov.** домен номидан аксарият ривожланган давлатлар фойдаланишмас экан. Жумладан, Австрия, Италия, Испания, Венгрия, Польша ва ҳатто АҚШда ҳам ушбу домен номи ҳеч қандай веб-сайтга олиб бормайди. Германия ва Буюк Британияда gov.de ва gov.uk домен номлари белгилар сони камлиги туфайли рўйхатдан ўтказишга рухсат этилмайди. Францияда эса gov.fr тақиқланган ва заҳираланган домен номлари қаторига киради. Австрияда gov.at домен номи ҳукумат номига рўйхатдан ўтказилган, аммо ҳеч қандай веб-сайтга йўналтирилмаган. Бельгияда gov.be домен номи эса belgium.be домен номидаги расмий давлат веб-порталига йўналтирилган.

Шу ўринда «Нега биз ҳам албатта gov.uz домен номидан фойдаланишимиз керак?», деган савол туғилади. Назаримда, gov.uz домен номидан фойдаланиш фақатгина бир ҳолатда ўзини оқлаши мумкин – яъни фақат инглиз тилида Ўзбекистон ҳукумати тўғрисида чет элликларга маълумот етказиш мақсадида.

Фуқароларга ҳукумат ёки давлат органлари тўғрисида маълумот етказиш ва уларга интерактив хизматлар кўрсатиш мақсадида davlat.uz ёки dav.uz домен номидан фойдаланиш учун етарли ва кучли ваъжлар мавжуд. Биринчидан, Ўзбекистон ҳукуматининг расмий веб-сайти давлат тилида ифодаланган домен номига эга бўлиши лозим. Иккинчидан, ўзбек тилидаги домен номидан фойдаланиш аҳолининг аксарият қисмига тушунарли бўлади. Қолаверса бу давлат тилига кўрсатилган ҳурматни ифодалайди. Учинчидан, лотин ёзувига асосланган алифбо домен номларини ўзбек тилида ифодалашга ката қулайлик яратади.

Тўғриси, gov.uz домен номидан ҳам ғализроқ давлат домен номлари борки, нафақат тил, балки фойдаланувчига қулайлик, оммавий муносабатлар (PR) ва маркетинг нуқтаи назаридан ҳам бундай домен номларидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Масалан, Олий суднинг расмий сайти supcourt.gov.uz домен номида жойлашган, ҳолбуки давлат тилида ифодаланган oliysud.uz домен номи ҳам ёзилиши, ҳам қисқалиги ва давлат органинг номини тўлиқ ифодалаши билан (ПР, маркетинг) ҳозиргисидан анча мувоффақиятлироқ чиққан бўлар эди.

Шу каби тил билан боғлиқ хатоликларни кўпгина давлат ташкилотларининг домен номларида учратиш мумкин. Давлат органларининг домен номларини ифодалашда аниқ бир ёндашувни ишлаб чиқиш айни пайтда мақсадга мувофиқдир. Бундай ёндашув нафақат давлат домен номларида тил масаласини балки «тизим» масаласини ҳам ҳал қилиши лозим.

Давлат домен номлари тизими

Давлат домен номлари тизими деганда, асосан давлат домен номларининг маълум бир мантииқий қоида асосида ифодаланиши ва домен номлари даражаларида жойлашуви назарда тутилмоқда.

Бугунги кунда давлат домен номларида бир қатор ноқулайликлар мавжуд. Биринчидан, айрим давлат ташкилотларининг домен номлари иккинчи даражали домен шаклида мавжуд бўлса, айримлари учинчи даражали домен номи сифатида gov.uz домен номи таркибида жойлашган. Масалан mineconomy.uz (Иқтисодиёт вазирлиги), minjust.gov.uz (Адлия вазирлиги) ёки supcourt.gov.uz (Олий суд). Яъни давлат домен номларини танлашда аниқ тизимнинг ёки қоидаларнинг мавжуд эмас. Иккинчидан, давлат домен номларининг юқорида айтилганидек инглиз тилида ифодаланганлиги ёки мос келмайдиган сўз билан ифодаланганлиги фойдаланувчини чалғитади. (Юқоридаги мисолга қаранг)

Яна бир муаммо маъмурий-ҳудудий бирликларни ифодаловчи домен номлари билан боғлиқдир. Масалан, navoi.uz (navoiy.uz) домен номи, бир томондан, тарихий шахс Алишер Навоийни, иккинчи томондан, Навои вилоятини ифодалайди. fargona.uz эса ҳам географик бирлик - водий номини, ҳам маъмурий-ҳудудий бирлик – Фарғона вилоятини ифодалаши мумкин. kitob.uz – ҳам китоб (асл маъносида), ҳам Китоб шаҳрини ифодалаши мумкин. Тошкент вилояти учун tashvil.uz домен номи ярми рус, ярми ўзбек тилидаги сўзларни бирикмасидан ташкил топган. Бундай домен номларидан фойдаланиш тил, мантииқийлик ва эстетик нуқтаи назаридан ҳам мақсадга мувофиқ эмас.

Юқоридаги каби домен номларидаги тартибсизлик фойдаланувчи учун бир қатор муаммолар яратади. Биринчидан, фойдаланувчи қандай домен номи маълум бир давлат органига тегишли эканлиги тўғрисида аниқ ва етарли маълумотга эга бўла олмайди. Масалан, Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти minjust.uzда жойлашганми ёки minjust.gov.uzдами, ёки adliya.uzда, буни бир қарашда англаш қийин. Иккинчидан, ёзилиши жиҳатдан гоҳ инглиз, гоҳ рус, гоҳ ўзбек ва гоҳида аралаш ифодаланган давлат органлари ва маъмурий-ҳудудий бирликлар домен номлари фойдаланувчини адаштириб юборади. Масалан minfin.uz, mf.uz, economical-court.uz.

Шунинг учун давлат домен номларини маълум бир мантииқий тизимга солиш жуда зарур. Бунда давлат тилига, ёзув қоидаларига, номларнинг мантииқий боғлиқлигига ва фойдаланувчи учун қулайлигига эътибор қаратиш лозим. Қуйида давлат домен номларини тизимлаштиришга ва мантииқийлаштиришга олиб келадиган бир қатор асосий қоидалар таклиф қилинмоқда:

Биринчи. Давлат домен номларини ифодалашда имкон қадар давлат тилидан фойдаланиш лозим. Бунда лотин алифбосига асосланган ёзув қоидаларига қатъий риоя этилиши лозим.

Иккинчи. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ва барча ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларига олиб борувчи ягона расмий портал учун davlat.uz ва dav.uz домен номларидан фойдаланиш лозим. gov.uz домен номидан эса фақат ҳукумат тўғрисида инглиз тилидаги маълумотни етказиш учун фойдаланиш мумкин.

Учинчи. Давлат ҳокимиятининг алоҳида органларининг расмий веб-сайтлари учун шу органларнинг номидан келиб чиққан ҳолда домен номи танланиши лозим. Масалан, Олий Мажлис учун oliymajlis.uz, Олий суд – oliysud.uz.

Тўртинчи. Домен номларини ифодалашда тиредан мақсадли фойдаланиш лозим. Ундан ноўрин фойдаланиш домен номини ёзишда фойдаланувчига қийинчилик туғдириши мумкин. Масалан, oliymajlis.uz, oliysud.uz домен номлари тиресиз ёзилгани мақсадга мувофиқдир.

Бешинчи. Вазирлик ва унга тенглаштирилган идоралар домен номлари vazirlik.uz ва vaz.uz домен номининг учинчи даражаси сифатида келтирилиши мақсадга мувофиқдир. Масалан, adliya.vaz.uz ва moliya.vaz.uz.

Олтинчи. Бир турдаги давлат органларини шу турни умумий белгисини ифодаловчи домен номи (умумий домен номи) остида бирлаштириш мумкин. Шу ҳолатда бундай давлат органларининг домен номлари учинчи даражали ҳисобланади. Масалан, вазирликлар учун умумий бўлган vazirlik.uz ёки вилоятлар учун умумий бўлган viloyat.uz домен номларидан фойдаланиш мумкин. Бунда учинчи даражали домен номи, масалан, moliya.vazirlik.uz ва andijon.viloyat.uz бўлиши мумкин. Бунда фойдаланувчига қулайлик яратиш мақсадида иккинчи даражали домен номининг (vazirlik.uz, viloyat.uz) қисқартирилган вариантидан (vaz.uz, vil.uz) ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, moliya.vaz.uz, andijon.vil.uz.

Шундай қоидалар асосида тартиблаштирилган домен номлари қуйидаги қулайликларни яратади:

- фойдаланувчига ишонч беради, яъни фойдаланувчи фақат давлат тилида ифодаланган ва юқоридаги қоидаларга мос келувчи домен номигина давлат органининг расмий домен номи эканлигига доимо амин бўлади;

- фойдаланувчи маълум бир давлат идорасининг веб-сайтини билмаса ҳам, асосий қоидалардан келиб чиққан ҳолда бундай идоранинг домен номи қандай бўлиши мумкинлиги тўғрисида олдиндан тасаввурга эга бўлади ва уни Интернет тармо ғидан излаб топиш осон бўлади;
- фойдаланувчи маълум турдаги давлат идораларининг умумий номини билган ҳолда шу номни ифодаловчи домен номи орқали шу турдаги идораларнинг веб-сайтларига кириш имкониятига эга бўлиши мумкин;

- давлат домен номлари ва бошқа ифодаларнинг бир бирига мос келиб қолиши туфайли вужудга келадиган коллизия (низо)ларнинг олди олинади.

Таклиф қилинган ғоя ва фикрлар, албатта, янада чуқурроқ мулоҳаза қилиниши лозим. Бу фикрларни такомиллаштиришда нафақат тегишли давлат идоралари, балки тилшунослар ва жамоатчилик билан ишловчи (ПР) мутахассисларнинг билимлари керак бўлади.

Последний раз редактировалось Samandar Atoev; 20.09.2008 в 19:12.
Старый 20.09.2008 19:12   #38  
Real ID Group uParty Member UZINFOCOM
Аватар для Ibrohim Djuraev
Оффлайн
Сообщений: 1,935
+ 581  731/453
– 0  0/0

Uzbekistan
Самандар, спасибо за статью (как раз в последний день конкурса) с понедельника уже перейдем в часть голосования по статьям, которые были представлены здесь на форуме
Старый 21.09.2008 00:02   #39  
Real ID Group
Аватар для Binafsha Qalandarova
Оффлайн
Журналист
Сообщений: 22
+ 16  32/11
– 0  0/0

Uzbekistan
UZ доменида тил ва ПР масаласи

UZ доменида тил ва ПР масаласи

Ҳар бир соҳа вужудга келадиган муаммо, камчилик ва хатоларни бартараф этиш туфайлигина ривожланади. Шу жумладан, кун сайин ҳаётимиз, иш фаолиятимизда муҳим ўрин тутаётган, турмуш-тарзимизга айланиб бораётган Интернет соҳасида ҳам муаммоли масалалар бўлмаганда эди, у бунчалик тараққий этмаган бўларди. Чунки бир қилинган хато қайтарилмайди ва уни тузатиш ривожланиш учун яна битта қадам бўлади. Шунинг учун мақолада UZ сегментидаги кўринмас муаммоли нуқталарга эътибор қаратилади, айрим домен номлари билан боғлиқ масалалар танқидий жиҳатдан таҳлил қилинади. Зеро, танқид келажак мевасидир. Бироқ танқид ва таҳлил веб-сайт мазмуни ва таркибий қисмига нисбатан эмас, балки ана шу мазмунни домен номи қанчалик ифода қила олаётганлиги, умуман, UZ домени номлари қанчалик тўғри танланаётганлиги ва айрим домен номларидаги хатоликлар ҳақида бўлади.
Қуйида асосан умум ва давлат аҳамиятига молик ва муаллиф назарида, қайта номланиши учун етарлича сабаблар мавжуд бўлган домен номлари таҳлил қилинади. Таъкидлаш керакки, қайта номлаш учун таклиф қилинадиган домен номлари муаллиф томонидан бир лаҳзада ўйлаб топилди. Агар қайта номлашга кўпроқ вақт сарфланса, айнан ўзбек тилида бундан ҳам афзалроқ домен номларини кашф қилишингиз аниқ.
Фикримизни аниқроқ ифодалаш учун жадваллардан фойдаланамиз. Демак, бошладик!

Maqolaning asosiy qismini jadvallar tashkil qiladi. Ammo ularni muvofiq tarzda joylashtirish imkoni bo'lmadi. Shuning uchun maqolani word fayli shaklida yuklab olib, o'qishingiz tavsiya etiladi.Uz domenida til va PR masalasi.doc

Последний раз редактировалось Binafsha Qalandarova; 21.09.2008 в 00:28.
Старый 22.09.2008 12:16   #40  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Mukaddam Abdurazzakova
Оффлайн
ГУП "ALOQALOYIHA"
экономист
Сообщений: 149
+ 166  65/37
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Mukaddam Abdurazzakova с помощью ICQОтправить сообщение для Mukaddam Abdurazzakova с помощью Skype™
Ҳурматли форум қатнашчилари!
Маколаларни қабул қилиш муддати тугади. Энг яхши мақолага овоз беринг. Овоз беришга 2 кун ажратилган. Фаолроқ қатнашинг!
__________________
Мужчины любят красивых и недоступных… Пойду накрашусь и …. запрусь в сейфе!
Закрыто
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх