Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ИКТ и телеком > События... > Неделя ИКТ в Узбекистане
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>


Результаты опроса: UZ домени ҳақида энг яхши мақолага овоз беринг
“UZ” домени – умуммиллий бойлигимиз. (Лутфилло Турсунов) 2 13.33%
“UZ” домен зонасининг ривожланиши: ютуқ ва камчиликлар. (Хусан Кабулов) 7 46.67%
“UzNet” виртуал оламига хуш келибсиз! (Илҳом Тешабоев) 0 0%
gov.uz ўрнига dav.uz! (ёҳуд давлат домен номлари тизими). (Самандар Атоев) 5 33.33%
UZ доменида тил ва ПР масаласи. (Бинафша Каландарова) 1 6.67%
Голосовавшие: 15. Вы ещё не голосовали в этом опросе

Закрыто

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 12.08.2008 17:28   #21  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Mukaddam Abdurazzakova
Оффлайн
ГУП "ALOQALOYIHA"
экономист
Сообщений: 149
+ 166  65/37
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Mukaddam Abdurazzakova с помощью ICQОтправить сообщение для Mukaddam Abdurazzakova с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Хурматли танлов ташкилотчилари!
Маколани шу ерга жойлаштириш керакми ёки бошка бирорта манзилга жунатиш лозимми?
Бошида айтиб ўтилганидек барча мақолалар ушбу мавзуда Word форматида жойлаштирилиши керак. Ҳар бир иштирокчи ўзининг мақоласини мазкур мавзуда ўзи жойлаштиради.
__________________
Мужчины любят красивых и недоступных… Пойду накрашусь и …. запрусь в сейфе!
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 13.08.2008 19:23   #22  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
“UZ” ДОМЕНИ – УМУММИЛЛИЙ БОЙЛИГИМИЗ



Юртимиз ер усти ва ер ости, ўсимлик ва
ҳайвонот олами ҳамда бошқа табиий захираларга бой мамлакат. Эндиликда ушбу табиий бойликлар қаторига янги захиралар қўшилмоқда. Бу ахборот технологияларининг ривожланишидан юзага келаётган умуммиллий бойликлардир. Бундан ўн беш йилча аввал биз ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган “домен” тушунчаси бугун мамлакатнинг, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг виртуал мулкига айланди. 1995 йилнинг 29 апрелида “UZ” доменига эга бўлишимиз балан интернет оламида ўз рамзимизни қўлга киритдик. Агар одатда давлат рамзлари – байроқ ва герб бўлса, глобал тармоқдаги рамз бу – давлатларнинг домен номларидир.

“UZ” доменининг жорий этилиши давлатимиз номини жаҳонга янада кенгроқ танитиш имконини берди. Бироқ вазият маълум муддат чигаллигича қолди. Гап шундаки, “UZ” доменининг маъмурий бошқаруви “Euracom Equipment GmBH” (Германия) компаниясининг Ўзбекистондаги вакили “Tomas” фирмаси орқали амалга оширилаётган эди. Бу эса домен нархининг юқори даражада ушлаб турилишига сабаб бўлиб, маҳаллий аҳолининг уни расмийлаштиришига қийинчиликлар туғдирарди. Натижада 2003 йилга келиб “UZ” доменида икки ярим мингдан зиёд номлар рўйхатдан ўтган бўлса, улардан атиги 650тасигина Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларига тегишли эди. Кўриниб турибдики, миллий бойлик ҳисобланган домен номлари асосан четга чиқиб кетаётганди. Давлатимиз томонидан бу муаммони зудлик билан ҳал этиш масаласи кўтарилди. IANA (The Internet Assigned Numbers Authority: Internet адреслар, шу жумладан IP-адрес, бутун фазосини тақсимлаш устидан, домен номлари тармоқ хизматининг умумий мувофиқлаштирилишини ва бошқарилишини ҳамда юқори даражадаги доменларни вакил қилиб юбориш устидан назоратни амалга оширувчи ташкилот) ҳамда АҚШ тижорат депораменти билан келишилган ҳолда қатор музокаралар ва ўрганишлардан сўнг, ниҳоят 2003 йилнинг май ойига келиб, “UZ” юқори доменини бошқариш ҳуқуқи Компютер ва ахборот технологияларини жорий этиш маркази “UZINFOCOM”га берилди. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши нафақат сиёсий нуқтаи назардан муҳим аҳамият касб этди, балки интернет тармоғидан фойдаланувчилар сонининг ўсиши ҳамда “UZ” доменида рўйхатдан ўтувчилар сонини ошириш бўйича қатор ишларни бажариш учун йўл очиб берди.
Ўша пайтларда рўйхатга олишда хизмат ҳақи 55 АҚШ доллари миқдорида эди. Бу кўплаб маҳаллий сайтларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётганди. “UZINFOCOM” маркази томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятларда “.UZ” ҳудудида рўйхатдан ўтган ахборот ресурслари сонини ошириш стратегиясининг ишлаб чиқилиши нархларнинг сезиларли даражада пасайишига омил бўлди. Ҳозирда “UZ” доменидан рўйхатдан ўтиш бир йилга ўртача 25 АҚШ долларини ташкил этади. Унинг муддатини узайтириб бориш учун эса ҳар йили 20 доллар тўланади. Ҳатто айрим провайдерлар (хусусан, Simus) махсус акция сифатида интернетга уланган янги мижозларига 10 доллар ҳисобига “UZ” доменида рўйхатдан ўтишни таклиф этишмоқда.
Айни пайтда мамлакатимизда еттита провайдер домен номларини тақдим этиш билан шуғулланади. Булар – Tomas, BILLUR COM, Sarkor Telecom, BCC, Arsenal-D, TV-Inform ва Simus провайдерларидир.
“UZ” домени маъмурияти сайти – www.cctld.uz да келтирилишича, бугунги кунда (12 август ҳолатига кўра) UZ доменидаги фаол сайтлар сони 7 071тани ташкил этади (1- жадвал).
Фаол доменлар сони


Албатта, бу кўрсаткич доимий ўсишда бўлса-да, янги сайтларнинг ишга туширилиши билан бирга, айрим сайтларнинг ўз фаолиятини тўхтатиши ҳам кузатилади. Ушбу ҳолат ўсиш суръатларини бироз пасайтиради (2-жадвал).
Янги ва рўйхатдан ўчирилган доменлар



Умуман олганда, кўрсаткични у даражада юқори деб бўлмайди. Бунинг бир неча сабаблари бор. Биринчидан, интернетдан фойдаланувчилар сонининг у қадар кўп эмаслиги ва тармоқнинг республикамиз барча ҳудудларига кенг кириб бормаганлиги. 2008 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра мамлакатимизда 2,21 миллион интернет фойдаланувчилари бор. Бу асосан йирик шаҳарларга тегишли кўрсаткич. Қишлоқ ҳудудларида аҳолининг интернетдан фойдаланиши деярли кузатилмайди. Сабаби бу ҳудудлар интернет хизматларини кўрсатиш имконини берувчи тармоқ билан тўлиқ қамраб олинмаган. Қолаверса, интернет тезлиги, халқаро каналлар борасида ҳам муаммолар мавжуд.
Иккинчидан, тарғиботнинг сустлиги. Интернетга қизиқиши бўлган, унда ўзининг ахборот ресурсларини жойлаштиришни истаган ҳар бир киши ҳам қандай қилиб доменга эга бўлиш кераклигини яхши билмайди ёки бу жуда қимматга тушади деб ўйлайди. Аслини олганда бир йилга 25 долларга (рўйхатга олиш нима учун сўмда эмас, долларда баҳоланишини ҳам ўйлаб кўриш керак! Ҳар қалай 25 доллар ўрнига, дейлик, 33000 сўм ишлатилса оддий фуқароларга қулайроқ бўлармиди?!) домен сотиб олиш у қадар катта муаммо эмас. Кўпчилик эса интернет имкониятларини тўлиқ тушиниб етгани йўқ. Айрим корхона ва ташкилотлар раҳбарлари веб-сайтга иккинчи даражали масала сифатида қарашади. Бир кун келиб айнан глобал тармоқ бизнес юритиш, тадбиркорликни амалга оширишнинг, ахборот олиш ва тарқатишнинг энг мақбул ҳамда фойдали йўли бўлишини ҳисобга олишмайди. Ахир бугун ўзингизга, тадбиркорлик йўналишингизга хос ва мос доменни олмасангиз, эртага уни кимдир “илиб” кетиши турган гап.
“Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”, “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши мамлакатимизда электрон савдо-сотиқни амалга ошириш учун кенг имкониятларни очиб берди. Кишилар турли тўлов тизимлари ёрдамида электрон ҳисобини тўлдирган ҳолда интернет-дўконлардан товарлар харид қилишмоқда, хизматлар ҳақини тўлашмоқда. Эндиликда агар сиз бирор маҳсулотни ишлаб чиқариб, уни сотишни йўлга қўймоқчи бўлсангиз, ҳар бир аҳоли зич истиқомат қиладиган жойлардан дўкон очишингиз (бундай жойни топиш ва ушлаб туришнинг ўзи қанчага тушади?!), қурилиш ва таъмирлашга маблағ сарфлашингиз, кун бўйи дўконда ўтирадиган ходимларга ойлик маош тўлашингиз… шарт эмас. Бунинг ўрнига интернет-дўкон очасиз ва савдони интернет орқали амалга ошираверасиз. Маҳсулотларингиз эса махсус омборхоналарда тураверади. Буюртмага кўра уни керакли жойга етказиб берасиз ёки харидорнинг ўзи келиб олиб кетади. Мана шундай ҳолат юзага келганда (бу тизим иш бошлаганига анча вақт бўлди) юқорида биз айтиб ўтганимиздек, сизга жуда мос келадиган домен номини кимдир “илиб” кетган бўлади. Сизга мос деганда нима назарда тутилаётганини тушунган бўлсангиз керак. Масалан, сут маҳсулотлари ишлаб чиқарасиз. Ўз веб-сайтингизни агар www.sut.uz (ушбу сайт руйхатдан ўтказилган, биз уни фақат мисол сифатида келтиряпмиз. Лекин ҳали рўйхатга олинмаган домен номлари ҳам бор: масалан, www.qaymoq.uz ) этиб белгиласангиз ва ушбу доменни қўлга киритсангиз, кейинчалик интернет-савдосида сиз кўп нарсадан ютиб чиқасиз. Чунки, интернетдаги номингиз истеъмолчиларда сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бозорининг етакчисидек таассурот уйғотади. Худди шундай сиз ўз номингизга ҳам домен олишингиз (агар бошқа отдошингиз уни банд қилиб қўймаган бўлса) ёки бирор бошқа, хуллас ўзингизга ёққан исталган номда сайт очишингиз мумкин. Фақат, «ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИ МИЛЛИЙ СЕГМЕНТИНИНГ ДОМЕН НОМИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ»да кўрсатиб ўтилган айрим махсус ва резервланган домен номлари бундан мустасно. Домен номларидан фойдаланиш тартибини ўрнатиш, интернет тармоғи миллий сегментидаги юқори даражадаги “UZ” доменида ўз фаолиятини амалга оширувчи иштирокчиларни ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилаш ушбу Низом асосида амалга оширилади. Ҳар бир жисмоний ва юридик шахс доменга эга бўлишдан аввал мазкур низом билан танишиб чиқса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Шу ўринда кўпчиликда савол туғилади: домен олиш тартиблари тўғрисида қаердан маълумот олиш мумкин? Сизни қизиқтирган барча маълумотлар www.cctld.uz сайтида келтирилган. Дейлик, сизни домен нархлари қизиқтиради. Сайтга кириб, регистраторы (айтганча, сайт рус тилида. Бу ҳолатга ҳам қуйида тўхталиб ўтамиз) бўлимини очасиз у ерда барча еттита рўйхатга олувчи провайдер ҳақида маълумотлар берилган. Агар ўзингизга олмоқчи бўлган номнинг бўш ёки бандлигини билмоқчи бўлсангиз ҳам ушбу сайтдан фойдаланасиз. Унда кўрсатилган махсус жойда номни ёзиб, қидириб кўрсангиз бир неча сонияда у жавобни айтиб беради.
Мисол учун, “xabar” ни текшириб кўрамиз.



Бу ном рўйхатдан ўтгани учун қуйидагича жавоб чиқди:



Шунингдек, «UZ» доменинининг миллий фойдаланувчилар орасида оммалашишига тўсқинлик қилаётган яна бири масала бу – тил муаммоси. Интернет тармоғида ўзбек тилидаги маълумотлар жуда кам. Тарғибот масаласида оқсашга ҳам қайсидир маънода шу ҳолат сабаб бўлмоқда. Юқорида биз айтиб ўтган UZ домени маъмурияти сайти – www.cctld.uz ҳам фақат рус тилида юритилади. Лекин аудиториячи? Аҳолининг асосий қисми ўзбек тилида сўзлашишини ҳисобга олсак, масала ҳақиқатан ҳам ўйлаб кўришга арзигуликдир. Техник ва моддий имконияти етарли бўлган бирор бир тумандаги фермер ўз сайтини ташкил этмоқчи бўлиб, маълумот қидирса-ю, тил муаммосига дуч келиб қониқарли жавоб тополмаса, унинг бу ишга қайта қўл уриши амримаҳол.
Қолаверса, бизда веб-сайт ташкил этганда унинг дастлаб очиладиган бош саҳифасини рус тилида қилиш шу даражада оммалашиб кетдики, вилоятлардаги корхоналар ҳам “қоидаси шунақа бўлса керак” қабилида ўйлабми ёки бошқа сабабданми, худди ўша йўлдан боришяпти. Ўзбекча шаклига ўтиш учун сайтнинг бир четидан давлат байроғимизнинг кичкина кўринишини ёки uzb деган ёзувни қидиришга (агар у мавжуд бўлса) тўғри келади. Хориж билан алоқа ўрнатган ва асосий мижозлари бошқа тилда сўзлашувчи корхона ва ташкилотларнинг веб-сайти бўлса майлига, лекин вилоят доирасида хизмат кўрсатувчи, асосий мижозлари маҳаллий аҳоли бўлган корхоналарнинг сайтига кирганда унинг ўзбек тилида очилмаслиги умуман тушунарсиз ҳолат. Сайт қанча кўп тилдаги шаклларига эга бўлса, шунча яхши. Бироқ сайт номини киритганда биринчи очиладиган саҳифа унинг асосий аудиториясига мўлжаллаб тайёрланган бўлиши лозим. Акс ҳолда табиий мувозанат бузилиб, сайтга ҳеч ким ташриф буюрмай қўяди. «UZ» доменидаги сайтларга қизиқишнинг сусайиши эса шу доменга бўлган талабнинг камайишига олиб келади.
Юқорида «UZ» доменинининг миллий фойдаланувчилар орасида оммалашишига тўсқинлик қилаётган айрим муаммолар санаб ўтилди. Уларни ҳал этиш у қадар оғир иш эмас. Шунинг учун келгусида миллий доменимизга бўлган талаб янада ортаверади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳозирда Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тизимидаги корхоналар томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, қишлоқ ҳудудларига ҳам оптик толали кабеллар кириб боряпти ва рақамли станциялар ўрнатиляпти. Бу эса жойларда ҳам интернет тармоғинининг ривожига жуда катта туртки беради.
Мақоламиз дебочасида миллий домен ҳар бир фуқаронинг виртуал мулки эканини айтиб ўтгандик. Шунингдек, домен номи сизнинг интернетдаги ўзига хос брендингиз ҳисобланишини ҳам унутманг. Хорижда айрим доменлар миллионлаб доллар ҳисобида сотилмоқда (масалан, Business.com 1999 йили аукционда 7 500 000 АҚШ долларига пулланган). Бизда тизимнинг ривожланиш босқичида турганлигидан келиб чиқиб, доменларни қайта пуллаш, уни кимгадир сотиш мумкин эмас. Лекин доменлар аукциони кейинчалик жорий этилиши мумкин. Ана ўшанда ҳозир бўш турган лўнда сўздан иборат ва сўзлашувда кенг ишлатиладиган (mis.uz, kumush.uz каби, oltin.uz эса банд қилинган) доменлар нархи аукционларда ошса-ошадики, ҳеч пасаймайди. Исм ва рақам, бизнесга тааллуқли номлар ҳам талаш бўлиши турган гап. Ҳозир эса «UZ» ҳудудидаги домен номлари истаганча бўш турибди. Шундай экан, агар веб-сайт ташкил этишни ният қилган бўлсангиз, кўп ўйлаб ўтирманг: “темирни қизиғида босинг”!

Лутфилло ТУРСУНОВ


Мавзу доирасида:
Домен (инг: domain) - 1.Тармоқ ичида умумий қоидалар ва тартиботлар асосида яхлит шаклда идора этувчи компютерлар ва қурилмалар гуруҳи. Интернет тармоғида домен IP манзил билан белгиланади. 2. Икки нуқта орасидаги домен манзили қисми. Чекка ўнг томондаги домен юқори поғона домени бўлади. Масалан, www.mves.gov.uz – 2-поғона домени; gov.uz – 1-поғона домени; uz – 0- поғона домени. Шундай қилиб, юқори поғона доменлари шажараси ташкил бўлади: юқори поғона uz (Ўзбекистон) домени, ўз ичига олган gov (ҳукумат) домени, уни ўз ичига олган mves (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги) ва уни ўз ичига олган www (www сервери). Нолинчи поғона домен номлари ҳар доим тармоқ номларини билдиради. Нол поғона доменлари – халқаро шартномалар предмети. Биринчи ва ундан юқори поғона доменларини тақсимлаш ваколатли ташкилотлар ва провайдерлар томонидан амалга оширилади. 3. Маълумотлар базалари технологияларида домен атрибутнинг мумкин бўлган қийматлари тавсифидир.
(Ахборот-коммуникация технологиялари изоҳли луғати. 2004 йил.)

Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 13.08.2008 в 19:25.
Старый 13.08.2008 19:47   #23  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Lutfillo ака, бошкаларга маколангиз билан шанс колдирмабсиз

яхшиси маколаларни конкурс ташкилотчилари бир жойда жам килиб, конкурс ўтиб бўлганидан кейин сайтларда ёки форумда эълон килса менимча тўғрироқ бўлади... бу тадбир энди иштирок этмокчи бўлиб турганлар ўзиникидан зўр маколани кўрса ниятидан кайтишини олдини олади...
Старый 13.08.2008 20:00   #24  
Real ID Group uParty Member UZINFOCOM
Аватар для Ibrohim Djuraev
Оффлайн
Сообщений: 1,935
+ 581  731/453
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
яхшиси маколаларни конкурс ташкилотчилари бир жойда жам килиб, конкурс ўтиб бўлганидан кейин сайтларда ёки форумда эълон килса менимча тўғрироқ бўлади... бу тадбир энди иштирок этмокчи бўлиб турганлар ўзиникидан зўр маколани кўрса ниятидан кайтишини олдини олади...
Хурматли AbuMuslim, танловнинг асосий талабларидан бири бўлмиш маоқлани форумда эълон қилиб унга баҳо бериш керак-ку. Бўлмаса танловга жўнатилган мақолаларни қандай танлаймиз? Ёзилган мақолаларни оммага хавола этиб, уларга баҳо бериб, кейингина ғолибни аниқлай оламизда.
Мақолани қандай чиққанлигини манна биз, сиз форумчилар баҳо берамиз. Бошка танловда иштирок этмоқчи булганларга биринчи қўйилган мақола, балки намуна сифатида хизмат қилиши мумкин. Хар холда доно халқимиз бекорга «Кўз қўрқоқ – қўл ботир» демаган
Старый 13.08.2008 20:08   #25  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Иброхим ака тўғри айтасиз... мен аввалги постимни шошиб ёзганга ўхшайман

Фикримни бошкаттан сформулироват киламан

Маколалар форумда эълон килиб борилса, кейинги конкурс иштирокчиси аввалги конкурс иштирокчисининг маколасидан зўр килишга харакат килади... бу эса конкурсдаги маколаларнинг сифатини ошириш учун яхши хизмат килиши мумкин...
"+" от:
Старый 14.08.2008 08:28   #26  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Lutfillo ака, бошкаларга маколангиз билан шанс колдирмабсиз
Аксинча, бу бошланиши холос. Бу сохани чукур биладиган мутахассисларимиз бор. Уларнинг маколаларини ўкисангиз фикрингиздан кайтишингиз турган гап

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Маколалар форумда эълон килиб борилса, кейинги конкурс иштирокчиси аввалги конкурс иштирокчисининг маколасидан зўр килишга харакат килади... бу эса конкурсдаги маколаларнинг сифатини ошириш учун яхши хизмат килиши мумкин...
Бу гапингизда 100 фоиз кўшиламан!
Старый 14.08.2008 09:13   #27  
Real ID Group uParty Member UZINFOCOM
Аватар для Ibrohim Djuraev
Оффлайн
Сообщений: 1,935
+ 581  731/453
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Маколалар форумда эълон килиб борилса, кейинги конкурс иштирокчиси аввалги конкурс иштирокчисининг маколасидан зўр килишга харакат килади... бу эса конкурсдаги маколаларнинг сифатини ошириш учун яхши хизмат килиши мумкин...
жараён шундай буляптику
Старый 14.08.2008 10:41   #28  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Behzod Saidov
Оффлайн
Сообщений: 1,088
+ 739  628/355
– 11  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для Behzod Saidov с помощью Skype™Аккаунт на Twitter
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Айни пайтда мамлакатимизда еттита провайдер домен номларини тақдим этиш билан шуғулланади. Булар – Tomas, BILLUR COM, Sarkor Telecom, BCC, Arsenal-D, TV-Inform ва Simus провайдерларидир.
Manimcha, ularni "provider" emas yaxshisi "roʻyxatga oluvchi", "registrator" degan maʼqul.

Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
2. Икки нуқта орасидаги домен манзили қисми. Чекка ўнг томондаги домен юқори поғона домени бўлади. Масалан, www.mves.gov.uz – 2-поғона домени; gov.uz – 1-поғона домени; uz – 0- поғона домени.
www.mves.gov.uz 4-pogʻona domeni hisoblanadi, gov.uz esa 2-pogʻona. Maqolangiz soʻngida bu tarifni qayerdan olganingizni koʻrdim. Lekin glossary.uz da notoʻgʻri taʼrif berilibdi.

Umuman maqola juda yoqdi. Maqolada aytib oʻtilgan Oʼzbek tili muammosi ham juda dolzarb.
Реклама и уведомления
Старый 14.08.2008 11:09   #29  
Аватар для Teem Gazeev
Оффлайн
Сообщений: 330
+ 174  231/104
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Behzod Saidov Посмотреть сообщение

Manimcha, ularni "provider" emas yaxshisi "roʻyxatga oluvchi", "registrator" degan maʼqul.
Полный пипец, простите мне мой ужасный французский. Откуда вы такие беретесь? Уважаемый, есть так называемый список ИНТЕРНАЦИОНАЛЬНЫХ СЛОВ. Интернациональный - это означает, что поедешь в Испанию, Францию, Германию, Сомали, к папуасам в Новую Гвинею - везде аэропорт будет называться Airport с точностью до нескольких букв. Это и есть МЕЖДУНАРОДНОЕ СЛОВО. Другие слова происходят ВООБЩЕ от латинских слов. Они во всех языках мира пишутся и произносятся примерно ОДИНАКОВО.

Провайдер? От англ. Provider - снабженец? Дядя, вот скажи мне, где появился Интернет? Правильно, в Америке. Ну ЕСТЬ ЖЕ ПРОСТОЕ АНГЛИЙСКОЕ СЛОВО PROVIDER, так зачем же переводить его? НУ НЕТ НИ В РУССКОМ, НИ В УЗБЕКСКОМ, НИ В УКРАИНСКОМ, НИ В ТАДЖИКСКОМ НИ В КАКОМ ДРУГОМ ЯЗЫКАХ слова провайдер, которое бы точно передавало бы смысл. Ну нет - так просто все берут и пользуются. Нет, ***, нам надо изобретать свой велосипед - "roʻyxatga oluvchi". Вдумайтесь, как это звучит и какой дословный смысл.

Регистрация - это еще одно интернациональное слово. maʼqul - дядя, задумайтесь, что это вообще значит?

Нет, я понимаю, когда подобные идиотизмы спускаются сверху, когда за нас решают все. Это понятно, особо не попрешь. Но когда здесь же, на местах, радостно и с тупой улыбкой САМИ придумывают термины и пытаются их внедрить - это вообще финиш. ХВАТИТ ИЗДЕВАТЬСЯ НАД УЗБЕКСКИМ ЯЗЫКОМ!!! Задумайтесь, какое мы производим впечатление на другие страны и народы.
Старый 14.08.2008 15:34   #30  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Behzod Saidov Посмотреть сообщение
www.mves.gov.uz 4-pogʻona domeni hisoblanadi, gov.uz esa 2-pogʻona. Maqolangiz soʻngida bu tarifni qayerdan olganingizni koʻrdim. Lekin glossary.uz da notoʻgʻri taʼrif berilibdi.
Мақолага қўшимча сифатида доменнинг ушбу изоҳини киритган эдим. Унинг луғатда нотўғри таърифланганига эътибор бермапман...

Цитата:
Сообщение от Behzod Saidov Посмотреть сообщение
Maqolada aytib oʻtilgan Oʼzbek tili muammosi ham juda dolzarb.
Унинг долзарблигини юқоридаги "пост" ҳам тасдиқлаб турибди

Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 14.08.2008 в 15:45.
Закрыто
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх